Ассалому алайкум! Ассалому алайкум ҳурматли шифокор! Менда кесарча кесиш амалиётидан кейин бурнимни тозалаганимда 1 ойдан ошиқ вақт қотган қон чиқадиган бўлиб қолди, ҳозирда таҳорат қилаётганимда қон чиқмаса ҳам иккала суяк тарафдан ярачалар пайдо бўлиб ювганимда зирқиратиб оғриқ бераяпти. Бу нимадан бўлиши мумкин ва бирорта дори тавсия қила оласизми? Олдиндан ташаккур!
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Санобархон, бу масала билан ЛОР врачга учраш ва риноскопияда бурун шиллиқ пардалари ҳолатини кўриш лозим бўлади.
Кечасига буруннинг хар бир катагига 1мл. миқдорида илиқ қовоқ ёғини қуйиб, бошни оркага эгиб бир муддат ётиш яхши наф беради