Бўқоқ касаллиги

15:11 / 07.04.2018 | Sanobarxon | 1398
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ! Қилаётган беминнат ёрдамларингиздан Аллоҳим рози бўлсин. Мен ҳомиладорлик вақтимда ва ундан олдин ҳам эндокринолог назоратидан ўтганман. Гармонлар топширганимда ҳам яхши чиққан, УТТ текширувида 1-даражадаги билинар билинмас бўқоғим борлигини ва ҳавфли эмаслигини айтиб дори ёзиб беришганди, ичиб юрдим. Ҳозир ҳам баъзида ҳаво етишмайдиган ҳолатим бўлгани билан мени унуман безовта қилмайди. Лекин бир аёл кўзимга қараб «Бўқоғингиз борми кўзиз ташқарига чиқиб қолибти», деди. Кўз катталашиши бўқоқ касаллигининг аломати ҳисобланадими ёки бошқа касалликдан ҳам бўлиши мумкинми? Мени ўзимга сезилмайди
Шифокор:
Ва алайкум ассалом! Бу саволингизга аввалги саволингиз ичида жавоб бериб ўтдим. Кўз чақчайиши белгиси ҳақиқатдан тиреотоксикоз - яъни қалқонсимон без гормонларининг миқдори ортиб кетиши туфайли организм захарланишида учрайдиган белги саналади.
Эндокринологга такрор учрашинг, ин шаа Аллоҳ шифосини комил қилиб беради