Ассалому алайкум! Ҳурматли устоз! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф умра вақти ҳайз кўрса, тавофдан бошқа барча аммаларни қилса бўлади деб айтганларини эштим. Менинг опам Мадинадан Маккага борадиган куни ҳайз кўрди. Шу ҳолида Байтуллоҳга қараб, 2 3 соат фақат зикр қилиб ўтирган. Араб давлатининг шейхлари мумкин эмас, хато иш қилгансизлар, одам хайз холида Масжид ул ҳарамга кирмайди, энди сизлар қўй сўйишингиз керак, ундан кейин барча амалларни қилади, фақат намоздан ташқари деди. Кейин улар қўй сўйиб, барча амалларни қилади. Ҳайз холида Байтуллоҳни 7 марта айланди. Биринчи кун ҳам ҳайз холи фақат зикр қилиб ўтирдику, лекин нотўғри деб қўй сўйгандан кейин, Каъба атрофини айланишга рухсат берди ҳайз холида. Ўзи тавофдан бошқа барча амаларни қилса бўлади дейилганку , Оиша онамиз ҳам шундан умра вақти ҳайз бўлганларида Пайғамбаримиз с. а. в. барча амалларни қиласиз, яхши бўлганингиздан кейин тавоф қиласиз деганларку. Саволим, улар қилган иш тўғрими, қўй сўйгандан кейин ҳайз холида Каъбани айланганлари? Олдиндан Рахмат!
– Ва алайкум ассалом! Ҳайз кўрган аёлга масжидга кириш ва тавоф қилиш жоиз эмас. Шу ҳолда масжидга кирса ва тавоф қилса қўй ва туя сўйиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!