Жамоат жойларида овозини чиқармасдан Қуръон ўқиш мумкинми?

19:25 / 23.03.2022 | Moxichexra | 504
Ассалому алайкум! Одинахон устоз! Мен университет талабасиман, бундан ташқари, ўқув марказда дарс ўтаман. Уйда кундузи бўлмайман. Саволим шундан иборатки, жамоат жойларида овоз чиқармасдан таҳоратли ҳолда Қуръон ўқиса (масалан автобусда, чунки 2соат вақтим автобусда ўтиришга кетади) бўладими? Чунки Мисрда автобусларда ҳам Қуръон ўқиб кетишаркан деб эшитганман. Фақат уйда ўқийман десам ҳатмим кечикиб кетяпти.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз албатта. Валлоҳу аълам!