Ассалому алайкум! Мени ёшим 26да, лекин ҳалигача қоронғуликдан қўрқаман.Кечаси тахажжудга жудаям тургим келади, баъзида уйғонаман, лекин қўрқганлигим туфайли ўрнимдан туриб, бошқа хонага чиқа олмайман. Аллоҳдан дуо қилиб сўрайман бундан қутилишимни.Сизлардан хам маслаҳат беришингларни сўрайман, бундан қандай қилиб қутулсам бўлади, жавобингиз учун раҳмат!
– Ва алайкум ассалом! Бу сизда болаликдан қолиб кетган ва онг остига ўрнашган ҳолат. Психотерапевт қабулига борганингиз маъқул. Баъзи муолажалардан сўнг, бу фобия тезда ўтиб кетади. Агар мустақил ўзим бу фобияга қарши курашаман десангиз, у ҳолда айнан қоронғуда уйда ҳаракат қилишингиз керак. Бир хонадан иккинчи хонага кириб юришингиз орқали бу фобияни енгиб ўтишингиз мумкин иншааллоҳ.Валлоҳу аълам!