Руҳий ўзгариш…

03:22 / 22.03.2017 | Савол | 1966
Ассалому алайкум! Мени 4-5 ойдан бери ёмон хаёл (тез кунда ўлимимни келиши) мендан чиқиб кетмаяпти. Бунга сабаб кўрган тушим. Чап томонга 3 марта туфлаб қўйдим, садақа бердим, лекин бўлмади. 4 ойлик чақалоқ ва 5 яшар қизим бор. Ёрдам беринг нима қилай? Раҳмат
Руҳшунос:
.Ассаламу алайкум. Сиздаги бу ҳолат бошланганига 4-5 ойлар бўлганлигини ва ёш гўдагингиз борлигини инобатга олган ҳолатда таҳминий ташхис туғруқдан кейинги депрессия ҳолати бўлиши мумкин. Бу кўрикдан сўнг маьлум бўлади.Тушкунликка қарши махсус тестлардан ўтиб,мутахассис маслаҳати бўйича даволанишингиз шарт . Психолог ,психотерапевт сизнинг бу ҳолатингиздан чиқиб кетишингизда кўмак бериши мумкин. Хавотирланманг ,ин ша Аллоҳ яхши бўлиб кетасиз , мутахассис билан бевосита кўришиб, кўрикдан сўнг даволанишни бошлашингизни тавсия этаман