Талоқ ҳақида

14:28 / 11.04.2018 | sevara.kodirova | 1207
Ассалому алайкум! Эрим билан қонуний ажрашдик, лекин шаръий ажрашмадик, яъни талоқ қилмадилар. Бу ҳолда никоҳимиз бекор бўлганми? Агар бўлган бўлса идда сақлаш муддати қанча?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Талоқ ёки талоққа далолат қилувчи сўзларни айтмагунича орага талоқ тушмайди. Гарчи умрини охиригача бирга яшамаса ҳам. Агар қонуний ажрашиш вақтида талоқ ёки талоққа далолат қилувчи сўзларни бирортаси айтлган бўлса бошқа масала