Ассалому алайкум! Менда ҳайз қони тугагандан кейин яна 1, 2 кун жигарранг ажралма келади. Шу кунларда намоз ўқишим жоизми? Қайтадан ғусл олишим шарт эмасми?
Ва алайкум ассалом. Аввало муддатини аниқлаштириш керак. Ҳайзнинг ози уч кечаю уч кундуз, кўпи ўн кун. Покликнинг ози ўн беш кун. Кўпининг чегараси йўқ. Ҳайз муддатида орада қон тўхташи ва аёлнинг оқ рангдан бошқа рангдаги нарса кўриши ҳам ҳайздир. Ҳайз кўпинча ҳар ойда бир марта кўрилади. Олдин таъкидланганидек, унинг энг ози уч-кеча кундуз, кўпи эса ўн кун бўлади. Шу кунлар орасида қоннинг тўхтамасдан келиб туриши шартмас, балки орада бир-икки соат тўхтаб, кейин яна келиши мумкин. Мана шу қоннинг тўхташи ҳайзнинг ҳукмини ботил қилмайди. Албатта ҳайз аввалги ва охирги вақти билан эътиборга олинади. Демак, одатидан зиёда бўлиб ўн кунгача тўхтаса, “одатим ўзгарибди”, дейди. Аммо ўн кундан ҳам зиёда бўлиб кетса, ўз одатида қолади ва ундан ортганини ҳайз ҳисобламайди. Аёл киши ҳайз кунларида қизил, сариқ ва лойқаликни кўрса, ҳатто ҳеч нарса аралашмаган холис оқликни кўргунча ҳайзли ҳисобланади. Холис оқлик ҳайз тўхтагандан сўнг чиқадиган нарса бўлиб, худди у шилимшиқ бурун сувига ўхшайди ёки “холис оқлик” деганда аёлларнинг ўзлари қўйиб олган пахталарига айтилади. Агар шу пахта холис оқ бўлса, демак, ҳайз тўхтаган бўлади