Милкларим шишиб, зирқираб оғрийди

03:23 / 22.03.2017 | Савол | 1710
Ассалому алайкум! Қизим 2 ёшда сутдан ажратганман. Ўзимнинг эса оёқларим оғрийдиган бўлиб қолган. Қизимдан қолган Калций Д3 ни ичиб кўргандим. Лекин негадир шу таблеткадан кейин 1-2 кун ўтиб, милкларим шишиб, тишларим зирқираб қолди. Калций етарли бўлиши учун нима қилишим керак? Милкларим доим шишади, тишларим зирқираб қолади. Зайтун ёғини қанақасидан ичган маъқул? Инфекцияга топширганимда СМВ (ситомегаловирус), Герпес баланд чиққанди. Гиповин ичганимдан кейин буйрагим оғриб, мазам бўлмай қолди
Шифокор:
.Милкларингизни шишиши ва тишлар зирқирашини Кальций Д3га боғлиқлиги ҳақида адашаётгандирсиз. Бу препаратни бунақа таьсири йўқ эди. Сизда пародонтит ёки гингивит бошланган бўлиши керак. Милкларингизни эман пўстлоғи (кора дуба) дамламаси билан тез-тез чайинг. Эрталаб ва кечки пайт чамандагул (облепиха) ёғи шимдирилган тампонни тишларингиз милкнинг уст қисмига қўйиб ,15-20 мин ушлашга ҳаракат қилинг.Унда милкларга зарурий витамин С бор.
Оёқ оғриғига келсак ,сиз ҳам асоссиз равишда уни ичманг. Аввал қондаги кальций миқдорини аниқлатинг. Кальций етишмовчилиги кўпроқ ёши катталарда 40-50 ёшдан кейин ёки ҳомиладорлик даврида кузатилади. Сиздаги оғриқлар реатив артрит бўлиши ҳам мумкин. Ревмопробаларга қон топширинг. Кальций етарли бўлиши учун уни етарли даражада таркибида тутадиган маҳсулотларни тановул қилиш керак. Зайтун ёғи жуда фойдали. Уни ҳам ҳар хили бор. Тозасини сотувчиларни ўзи таклиф қилмаса, билиш қийин