Эрнинг рухсатисиз ишлаш

05:22 / 14.04.2018 | Ummu Maryam | 1255
Ассалому алайкум! Қайнонам қайнотамдан беркитиб ишлайди. Қайнотам Россияда юргани учун билмайди. Қайнотам заруриятга пул чиқариб туради. Шу ойликларидан рўзғорга ишлатса луқмамизга таъсир қилмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Касблари ҳалол бўлса, эрнинг норозилиги унинг ҳалоллигига таъсир кўрсатмайди. Аммо эрнинг розилигисиз қилинган иш учун гуноҳкор бўлинади. Валлоҳу аълам