Ота она

02:15 / 29.03.2022 | .......... | 432
Ассалому алайкум! Курони Карıмда ота онага яхшилик қилиш ҳакида такрор такрор айтилган. Менинг ота онам ҳаётлар, Аллоҳ уларни гуноҳларини кечирсин.Уларни кўнгиларини оғритиб қўйишдан жуда қўрқаман. Шаръий никоҳли эримдан воз кеч дедилар. Мен бу сўзларига асло, воз кечиш учун тегмаганман дедим. Шу сабабдан жуда оғир дуойибад қилишлари тоғрими. Илоҳим кўзинг кўр бўлгур ,хору зор бўл деб қарғадилар, кўп айтдилар. Бундай қарғаманг десам ҳам, олдин мени розилигим, шариатдан бир оз гапирсам, сен онани норози қилдинг, менга ақл ўргатма фоҳиша дедилар. Мен намоз, оз бўлса ҳам Қуръон тиловат қилиб, Аллоҳга тавба қиламан, онам норозиликлари учун дуо намозларим қабул бўлмайдимикан деб шубҳаланаман.Илтимос, ёрдам беринг, нима қилай.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Итоатнинг чегараси бор. Валлоҳу аълам!