Йога билан шуғулланиш халолми?

01:55 / 29.03.2022 | Aziza | 399
Ассалому алайкум Одина опа! Аллох ишларингизни барокатини берсин. "Бинту Содиқ" канали мунтазам кузатувчисиман. Ёшим 31да, 2нафар фарзандим бор, Алхамдулиллах ибодатдамиз. Текширув натижаларига кўра менда тахикардия касаллиги аниқланган. Бу юрак уруши меёридан бузилганлиги экан. Асабийлашсам, хаяжонлансам, ортиқча харакатлансам юрагим меёридан кўп уради, буни оқибатида сокин холга қайтсам хам юрагим ховлиқиб кетаверади. Бу холатим қон босимимни кескин тушириб юборади ёки аксинча қон босимим тушса юрагим тез уради. Шифокор кардиолог маслахати билан бир қанча тинчлантирувчи муолажалар қилдик, бутунлай ўтиб кетгани йўқ. Бу хол бирданига ўтиб кетиши қийинакан. Шифокор менга йога билан шуғилланишни маслахат берди, мени холатимдаги бошқа беморларда ижобий натижани кўрсатган экан. Турмуш ўртоғим бошқа дин амалини бажариш дуруст эмас деб айтдилар. Маслахатингизга мухтожман...
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Йога жоиз эмас. Валлоҳу аълам!