Хайздан кейинги ҳолат.

20:54 / 29.03.2022 | Sayyora | 1229
Ассалому алайкум! Вақт ажратиб саволларга жавоб бераётганингиз учун рахмат. Ҳурматли устозамиз. Мени хайз одатим 7 кун. Тугагач 3кундан 10 кунгача пок юраман ва 11кундан ажралмалар бошланади, ранги қизғишдан тўқроқ. Бу ҳолат 7 кунгача давом этади ва тугагач 1 хафтадан кейин хайз ёки яна шу ҳолат такрорланади. Саволим шуки, одатим 7кундан кейин намоз ўқисам кейин келаётган ажралмалар ҳолатида ҳам намоз ўқишим жоизми? Шундай ҳолатта ҳар намоз учун тахорат янгилаб ўқидим, лекин жойнамоз устига чиққанимда нотўғри иш қиляпман деб гумонда намоз ўқидим. Ва кейинги кунларига ўқимадим. Давосини топгунча қандай йўл тутай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало шифокорга кўриниб буни нима эканини аниқланг. Шунга қараб ҳайз ёки истеҳозалигини ажратиб оласиз. Эслатиб ўтиш жоизки, ҳайзнинг ози 3 кун ва кўпи 10 кун. Икки ҳайзнинг ораси камида 15 кун бўлмоғи лозим. Шунга қараб аниқлик киритиб оласиз. Валлоҳу аълам!.
Истеҳоза: https://muslimaat.uz/maqola/28407