Турмуш ўртоғимни намозга қандай чорласам бўлади?

06:47 / 01.04.2022 | Dilfuza | 422

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим бомдод намозини уқийдилар фақат, лекин деярли ҳар куни бомдодга ўз вақтида, яъни қуёш чиққунча турмасдан, уйқудан қачон турсалар ўша вақтида қазосини ўқиб ишга кетаверадилар, мана шу ҳолат мени жуда ташвишлантиради, чунки намозни била туриб, ҳар куни қазо қилиш яхши эмас., Бундай ҳолатда қандай йўл тутиши керак аёллари сифатида, чунки ҳар куни бомдодга уйғотишга ҳар қанақа йўл билан ҳам ҳаракат қилиб кўрдим, лекин фақат у киши томонидан ёмон гапларни эшитавердим ва охирги марта домлаларимиз томонидан айтилган бир гапни эшитдим, яъни пайғамбаримиз с.а.в. ҳам у ишни қилма, бу ёмон деб айтиб қуйган эканлар холос, мана шу ҳолатда нима маслаҳат берасиз, ҳар куни қазо қилиб ўқишларига индамай қўйганим яхшими ёки бу ҳолатда умуман намозни ўқимаганлари яхшими?

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Уйғотиб намозга чорлаб қўяверинг. У ёғига ўзи жавобгар. Валлоҳу аълам!