Кириллча Қуръон

16:31 / 02.04.2022 | islam | 809

Ассалому алайкум!  Устоз, Аллохим илмингизни янада зиёда қилсин. Хозирда китоб дўконларида Қуръони Каримнинг кирилл харфида ёзилганини учратамиз. Баъзиларига транскрипцияли деб ёзилган. Саволим шуки, Қуръонни ёки айрим сураларни шу кўринишда ўқиса бўладими? Яъни, араб тилини билмаган одам ўша ўзбекча харфлар б.н ёзилганини ўқиши жоизми?

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бундай китобларни билмаймиз. Сиз араб алифбосида ўқишни ўрганинг ва бирор мутахассисдан тўғри ёки нотўғри ўқиётганлигингизни текширтириб олинг. Чунки араб алифбосида тўрт ҳил “З”, уч ҳил “С” ва уч ҳил “Ҳ”лар бўлиб, уларни кириллчада ўринбосари йўқ. Уларнинг бирини ўрнига бошқасини талаффуз қилиш ила маъно қўпол тарзда бузилади ва кўп ўринларда намозни бузилишига ҳам сабаб бўлади. Бизнинг юртларда ҳам аввалига халқнинг саводини назарда тутиб, «Тафсири Ҳилол»да ҳам Қуръон лафзларини кирилл хатида ёзилган эди. Кейинчалик буни тўхтатилди.Чунки қадимдан уламоларимиз Қуръон калималарини ажам алифбосида ёзишни “Қуръонни таҳриф қилишлик” деб фатво берганлар. Яъни “Қуръон маъноларини бузиш” деганлар.Валлоҳу аълам!