Бошим кўп оғрияпти

03:25 / 22.03.2017 | Савол | 1856
Ассалому алайкум! Ёшим 25 да. Тез-тез бошим оғриб туради. Ўтган йили кузда бошимни МРТ текширувидан ўтказганимизда «Призники умереного черепной давлений» деган хулоса берган. 3 ой аввал черепной давлениямни ўлчатганимда 8 чиққан. Муолажаларни олгач, 5,5 га пасайган. Шу кунларда бошимни орқа қисми бўйним, баъзида елкаларим билан қўшилиб оғрияпти. Гемоглобиним 110 атрофида бўлади. Профилактикага ҳафтасига 1-2 марта Тардиферон ичаман. Бошимдаги оғриқ остеохондроз натижасида бўлиши мумкинми? Бадантарбиядан бошқа яна нима қилсам бўлади?
Шифокор:
.Бошингиздаги оғриқ умуртқа поғонасининг бўйин қисми остеохондрози белгиларига эга. Бунда айнан сиз тасвирлаган жойларда оғриқ кузатилади. Тавсияларим: поликлиникангиз қошида ташкил этилган ЛФК (лечебная физ.культура) хонасида махсус машқлар билан шуғулланинг. Физиотерапия муолажаларини олинг, массаж яхши ёрдам беради. Мелбек форте 15 мг 1 таблеткадан 1 маҳал, 3 ҳафтагача ичишингиз мумкин. Оддий Парацетамол 0.5 1 таб. 1-2 маҳал. Ҳижомани яхши ўзлаштирган мутахасссис бўлса, ҳижома қилдиринг. Бу суннат, эътибор қилинг