Ассалому алайкум! Мени турмуш ўртоғим бир хил сабабларга кўра 2 йил қамоқхонада ўтириб чиқдилар. Аллохни мархамати билан чиққанларида, бир дугонам 2 йил яшамаганилар сабабли бошқатдан никох ўқиттиришинглар керак деди. Хўжайиним никохимиз бузилмаган деб бошқатдан ўқитишга кўнмадилар. Мана 7 ойдан бери яна бирга яшаб келяпмиз. Лекин кўнглимдан хали хам нотўғри иш қилмадикмикин, беникох яшамаяптганмикинмиз деган хаёл ўтаверади. Айтиб ўтаман 2 йил қамоқда бўлганларида кўришиб турганмиз. Хозирда 4 фарзандимиз бор. Яқинда яна фарзандли бўламиз. Саволим шуки, бизнинг холатда қайта никох ўқиттиришимиз керакмиди? Бўлажак фарзандимиз беникох фарзанд бўлиб қолмайдими? Жавобингиз учун олдиндан рахмат. Аллох рози бўлсин.
– Ва алайкум ассалом!Ажрашиш масаласи кўтарилмаган бўлса никоҳ шарт эмас. 10 йил ўтириб қайтган бўлса ҳам. Валлоҳу аълам!