Аввалам бор бу мавзуда.....

21:57 / 02.04.2022 | Nigina | 396
Ассалому алайкум! Аввалам бор бу мавзуда савол бераётганим учун мени кечиринг. Мендан келадиган ажралма сариқроқ, ўқишим 2-смена, шу сабаб таҳорат олиб кетаман , тешигига эса пахта тиқиб қўяман. Саволим шуки, агар мендан келадиган ажралма сариқроқ бўлса, пахта қўйсам ҳам, ҳар намоз вақтида таҳорат олишим керакми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шифокордан аниқ сўраб олинг. Бу касалликдан эмас, доимий келадиган одатий ажралма бўлса таҳорат синдирмайди. Валлоҳу аълам!