Қорин гулдураши

21:31 / 08.03.2022 | Nigina | 558

Ассалому алайкум! Аввалри рõза тутсам билинмас эди. Ҳозир эса рõза тутсам қорним гулдурайди. Институтда õқийман ёшим 21да бундей ноқулайликка тушганлигим сабабли нафл рõзаларни тутмай қõйганман. Аммо яқинда Инша Аллаҳ Рамазон келади бундей ноқулайликларни олдини олишим учун қандей тавсиялар берасиз? Жавоб учун олдиндан раҳмат

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом!  Гастроэнтеролог шифокорига учрашиб , жигар , ут копи ва ошкозон ости безининг холатини текширувдан утказинг ( УЗД ,кондаги  АЛТ , АСТ , билирубин , мочевина , креатинин , умумий кон тахлилларини ) . Одатда ошкозон ости бези етарлича хазм ферментларини ишлаб чикара олмаса еки ут копи муаммоларида озука моддаси химуси яхши парчаланмаганлиги сабабли ичак деворларига ёпишиб ачиб- бижгиб чирий бошлайди ва табиийки ундан куп микдорда газ ажралиб чикади ва ичак преристальтикаси окибатида  буш ичакларда газ харакатланиб , нокулай товушлар чикаради . Авваламбор сиз озука рационингизда углеводлар, крахмалли озукалар, донли : еренгок, нухот , ловия , ёнгок ва карам , тузламалар , ширинликлар , кофе , ёгли ,газом ичимликлар ва  ковурма овкатларни чегаралашингиз зарур . Шу билан бирга ошкозон- ичак касалликларини даволатишингиз керак . Бунда сизга овкат хазмига ёрдам бергувчи Юниэнзим , панкреатин каби препаратлар ва газ хосил булишини камайтирувчи , ичаклар моторикасини нормаллаштирувчи Тримедат 1 таблеткадан 2 махал ва Метеоспазмил 1 таблеткадан 2-3 махал 10 кун давомида карши курсатмаларингиз булмаса кабул килишингиз мумкин . Валлоҳу аълам!