Ассалому алайкум! Мен турмуш қурганимга 4 йил бўлди, лекин фарзандимиз йўқ. Хўжайинимлар шу сабаблими менга жуда қаттиқ қўл бўлиб қолганлар. Охирги 1 йилдан буён телефондаги 1 х бет деган қиморни ўйнаяптилар. Мен буни кўрсам жаҳлим чиқяпти, тушинтиряпман Аллоҳ бундан қайтарган, оилага харом аралаштирманг деб. Лекин хўжайиним сени умуман мен билан ишинг бўлмасин деяптилар. Саволим шуки, мен уларни қилаётган ишига бепарво бўлишим тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Катталарга айтинг. Акс ҳолда оқибати аянчли бўлади. Валлоҳу аълам!