Хотирани тиклаш

15:24 / 23.04.2018 | Дилбао | 1382
Ассалому алайкум! Ёшим 54 да, охирги 5 йил давомида кўп асабий ҳолатлар ва депрессияларга дуч келдим. Эндиликда шу ҳолатлар сабабли борган сари хотирам сустлашиб бормоқда. Жуда қийналяпман. Хотирани тиклаш учун қандай маслаҳат берасизлар. Олдиндан раҳмат
Шифокор:
Ва алайкум ассалом ва рохматуллоҳ.
Бош мияда қон айланишини тикловчи муолажалар хотирани тиклаш ва чархлашга ёрдам беради. Реоэнцефалограмма текширувида айнан қайси томирларда қон айланиши бузилганлиги аниқланади, сўнг невропатолог шифокор қайси гуруҳ препаратлари сизга мувофиқ келишини танлаб беради.
Табиий усуллардан: Қуритилган хурмо, узум, ширин бодом, ёнғоқ самарали саналади. Кечда тарек (бир неча хил асал аралашмаси 1:1нисбатда) 1чой қошиқда сутга қўшиб ичилиши ҳам мақсадга мувофиқ. Ўсимликдан олинган Гинко билоба чой ва экстратлари ҳам яхши наф беради, бироқ булар узоғи 3-6 ойга қадар давомида қилиш зарур бўлади. Шифоси комил бўлсин