Никоҳ

12:00 / 03.04.2022 | Nodir Bahromov | 545
Ассалому алайкум! Қуръон Каримнинг Нур сурасида зинокор аёл зинокор эркак билан турмуш қуради дейилган, саволим қуйидагича, мен зино қилганман, ҳали турмушга чиқмаганман. Зино вақтида иффат пардамга зиён етмади, мен ҳам гуноҳимга тавба қилдим, лекин энди ўйлаб қолдим, энди турмушга чиқишга ҳаққим йўқми, ахир ҳеч ким зино қилганини айтмайдику. Энди зинокор эркакни кутиб яшашим керакми, мен гуноҳимга тавба қилдим, энди ҳаётимни мушрик ёки зинокор эркак билан ўтказишни хоҳламайман, шу сабабли турмушга чиқмоқчи эмасман, бу қарорим қанчалик тўғри?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Оятдаги зинокор аёлга зинокор эркак ёки мушрик дегани албатта шу иккисига тегиш керак, дегани эмас. Муслима мушрикка тегмайди. Оятдаги маъно зинокор аслида шу иккисига муносиб дегани. Тавба қилган бўлсангиз, айбингизни сатр қилинг. Никоҳсиз ўтиш ҳам тўғри ечим эмас. Валлоҳу аълам!