Ассалому алайкум! Фарзандга вақтни, умрини зое кетказмасликни қандай тушунтирса бўлади?
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Фарзандга вақтни, умрни зоя кетказмасликни ўргатиш учун, аввал ота-она ўрнак бўлиши, сўнг, ўз аҳдида қаттиқ туриши керак. Бу дегани, қаттиққўллик қилиш керак дегани эмас, аксинча, ота-она фарзандига юмшоқ феъллик бўлиб, лекин ўз принципларида мукаммал, маҳкам туриши керак. Ўғлингизнинг бирон илтимосига рад жавобини бериб, кейин эриб кетиб, рухсат берсангиз, демак у учун сизни енгиш осон, “инжиқлик, қайсарлик ва тўполонларим орқали айтганларимга кўндиришим мумкин экан”, деган фикрга бормаслиги керак. “Ўрнак” бўлиш деганда, мен назарда тутганим шуки, ота-она шариатга мувофиқ турмуш тарзини кечириши, фарзандининг олдида обрўсини, салобатини йўқотмаслиги ва унга рухсат берилмаган ишни аввал ўзи қилмаслиги керак. Ҳамда болани қанча эрта уйғотсангиз, шунча вақтли ўзи уйқуга кетади. Ва кераксиз нарсаларни томоша қилишга кучи ҳам, энергияси ҳам ва хоҳиши ҳам қолмайди. Валлоҳу аълам!.