Эрнинг хаққи

10:24 / 04.04.2022 | Nilufar Ilkhamdjanova | 402

Ассалому алайкум! Мени оиладаги хақ хуқуқларга таълуқли саволим бор эди. 20 йил турмуш давомида агар аёл киши оилани буткул таъминотини қилса, уй билан, уйдаги жихозлар билан, фарзандларни ўқиши, уларни едириш ичириш билан, хатто оиласига машина олинишини қилиб ва афсуски кейин оила ажралишса. Эрга тегишли бўлган, оила 15 йил олдин яшаган 2 хонали квартирани аёли сотиб, эрини ёрдамисиз фарзандлари учун Аллохни иродаси билан ховли қилган бўлса, ўша ховлида эрнинг хақ талаб қилиши қанчалик тўғри ва эрнинг хаққи борми?

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ўша икки хона маблағи эрники бўлса талаб қилиш ҳаққи бор. Аммо фарзандларини тўла таъминлаб қўйиши унинг бурчидир. Валлоҳу аълам!