Ассалому алайкум! Мен тиббиёт олийгоҳи талабасиман, тиб илмини пухта ўзлаштириш учун рус ва инглиз тилларидаги китобларни ўқишимизга тўғри келади, аммо улар Ўзбекистонда нашр қилинмайди. Зарур бўлган китобларнинг барчасини чет эл ( Россия ва АҚШ)дан олдириш қийинчилик туғдиряпти. Бизда уларнинг электрон вариантлари мавжуд. У китоблардаги "барча ҳуқуқлар ҳимояланган, ҳеч қандай шаклда тарқатиш мумкин эмас" деган ёзувлар мен ўйлантиряпти. Улардан китоб ёзишда фойдаланиш ёки сотиш учун эмас, фақатгина ўқиш учун нусхасини чиқартириб олиш гуноҳми ? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
– Ва алайкум ассалом! Нусхаси қаерда тарқатилаётган бўлса шунга эътибор қилинг. Агар фойдаланиш учун қўйилган бўлса фойдаланса бўлади. Таъқиқланган йўл билан уни қўлган киритмаслик керак.Валлоҳу аълам!