Ассалому алайкум! Мени бир дугонам бор. Унинг оиласи, 3 та фарзанди бор. Жуда тўк яшар эдилар. Якинда билиб қолдим, унинг турмуш ўртоғини қамаб қўйишипти. Расман хеч каерда ишламиди. Бош фарзанди вояга етган, аммо хали турмушга чикмаган. Уйи ва машинаси бор, бир фарзанди хусусий мактабда ўқийди, аммо сал пулдан кийналяпганини билиб колдим. Саволим: шу холатда дугонамга закот берсам ўринлими ёки у закот бериладиган тоифага кирмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Нисобга етган пули бўлмаса беришингиз жоиз. Валлоҳу аълам!