Ассалому алайкум! Бу саволим жуда ҳам майда кўринар, лекин, билимсизлигим сабаб жавобини сиздан сўрамоқчиман, ҳар хил байрамларда, жумаларда, номаҳрамлар табриклаб ижтимоий тармоқларда ёзишса, уларга жавоб қайтариш мумкинми, шунчаки раҳмат деб
– Ва алайкум ассалом! Пинҳона эмас, ошкора бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!