Ассалому алайкум! Мен олдинлари устозим Шайҳ ҳазратларидан маслаҳат сўрар эдим! Энди у киши йўқлар қалбимга яқин инсон деб устозимни фарзандлари бўлмиш сизларни танладим. Анча кунлардан бери мен мусибатга учрадим. Аёлимга суянган эдим. У бир бола билан 3 ойдан бери телефонда ҳуфёна гапалшиб юрар экан шундай кўп гаплашганки ҳар куни 100лаб смс ёзишган уйига ётгани жўнатганимда тонг отгунча телефонда гаплашиб чиқишган лекин зино қилмаган жудаям кўп суриштирдим хозир пушаймон лекин биламан қалбида муҳаббати сўнмаган мен эса хеч ким билан атрофимдагилар дўстларим билан ҳам гаплашолмаяпман. Қаттиқ тушкинликдаман кечираман десам кечиролмаяман. Ҳар сафар ёзишган соатларида мани юрагим оғрийдиган булиб қолди. булди тўхтатаман десам барибир эсгаКелаверади ажрашай десам битта болам бор уни етим қилгим келмаяпти яшай десам бир марта шундай иш қилган яна қилаверади деган гумон эзиб ташлаяпти қандай йўл тутишни билмаяпман.