Ассалому алайкум! Ёшим 19 динимизни мукаммал органмоқчиман ва бундан ташқари характермда ҳам муаммолар бор огр босиқ бололмаяпман ичимдан қайнаб нимадр отилиб кетаверади менга огр босиқ болишим учун қандай маслаҳат бероласз ва қандай китоблар оқишим жоиз . Жавобингиз учун рахмат.
– Ва алайкум ассалом!Ниятингизга эришишингизни астойдил тилайман. Илм олиш учун ҳаракатдан тўхтаманг. Шунингдек, мизожингиз (темперамент) ва характерингиз қайси типга хослигини аниқлаштириб олсангиз фойдадан ҳоли бўлмайди.Инсонда характер шакллантирилади аммо, темперамент ўзгармайди.Агар мизожингиз холерик бўлса, сиз айтган жихатлар сизда устунлик қилади, қиз бола учун вазминроқ бўлиш муҳим. Шунинг учун тақво ва иймонга аҳамиятли бўлинг.
Сабр, вазминлик, сиполик, ўзини тутиб олганлик қиз болада бўлиши лозим бўлган сифатлар саналади. Агар тақво ва иймон чиройли бўлса, сиздаги шўх- шодонликни назорат қилса бўлади. Шайхимизнинг “Ижтимоий одоблар” ҳамда саҳобия оналаримиз ҳақидаги китобларни ўқинг ва улардаги сифатлардан ўзингизга ибрат олинг. Валлоҳу аълам!