Иккиланиш

23:10 / 06.04.2022 | ........…........................ | 394
Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!
Ёшим 29да. Бир нафар фарзандимиз бор. Илгари ҳам савол бергандим. Бу саволни йўллашимга асосий сабаб иккиланяпман. Университетни битирибоқ оила қурганман. Бюджетда ўқиганман. Фарзандли болиб ишлолганим йўқ. Ҳозир фарзандимиз 3ёшда. Боғчага қойябмиз. 15йил давомида ибодат нималигини билмай ғафлатда гуноҳ билан яшадим. Энди намоз ўқишни бошладим. Лекин охирги 7-8йилдан бери ичимда бир овоз охиратингни ўйламайсанми қачон ибодат қиласан деб келади. Юрагимда умуман ҳаловат йўқ. Тақводор инсонларга намозини қазо қилмайдиган инсонларга ҳавасим келади. Иккиланишим шуки ҳозир ишга кириш имконим бор лекин намозларим қазосини қачон адо этаман деган хавотир билан яшаябман. Маслаҳат беринг нима қилай? Ишламай фарзандим тарбия қилиб қазо намозларим адо этайми? Илтимос жавоблариз кутиб қоламан.
Олдиндан раҳмат жавоблариз учун.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа, фарзларни аввал бажариш лозим. Валлоҳу аълам!