Мушугим

22:38 / 06.04.2022 | Xursheda | 317
Ассалому алайкум! Мен 7 ойча аввал кариндошимизда мушук борлигини эшитдим ва илтимос килганим учун дадам орқали бериб юбордилар. Мен уни яхши кўриб қарадим, худди укамдек кўрдим. 20 кун олдин ойим билан ишдан келсак, мушугим йук. Амакимни хотини хайвонларни ёктирмайдилар, шунинг учун кўчага ташлаб келибдилар ва ким олиб келган бўлса, унга гунох деяптилар. Мен гунохкор бўламанми шунда? Жавоб учун рахмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ташлаб келган гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам!