Ассалому алайкум! Ёшим 20 да студентман яшаш жойимдан узокда бошка шахарда укийман шу сабабли коп кизлар билан ижарада тураман квартирада .хозирда бир неча квартира алмаштирдим куп кизларни курдим лекин битта савол кийнайди,Инсон узига ухшагани учрайди дейилади мен узим хар доим харакат киламан намозимни тулик 5 вакт укишга, тажвид коидасини биламан лекин харф махраждан чикара олмаётганим учун курон укий олмаяпман хозир лекин харакат киляпман, курон таржима маносини укимаган эдим хозирда укиб чикяпман, тахажжуд укишга хам харакат киламан тинимсиз дарсларимни тайёрлайман лекин кайси квартирага бормай ёнимдаги шерикларим ундай эмас мен жуда хохлиман бирга яшаётган шерикларим курон укидигон намоз укидигон адолатли дарс киладигон илмга чанкок болишини узим хам шунга харакат киламан лекин нега бундай кизлар учрамаяпти узига ухшагани учраса нега доим дарс кимидигон куни бекорчилик билан утадигон курон укимидигон хижоб урамидигон шериклар учраяпти доим демак мен хам аслан шундай инсон боламанми ? инсон ёнидеги шерикларининг тасири боларкан курон укисам узгасайёраликга карагандай карашади отинча деб кулишади шу сабабли 3 та квартира алмаштирдим хаммасида шу ахвол узим учун алохида квартира ижарага олиб чикиб кетай десам моддий томонлама маблагим етмайди . 2- саволим нима килиш керак конгилдагидек дост шерик орттириш учун ?
– Ва алайкум ассалом!
Илмингиз бундан ҳам зиёда бўлсин, бардавом бўлинг.
Атрофдаги қизлар масаласи , сизга боғлиқ эмас.Ҳар бир инсон ўз амалига ўзи жавобгар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайғи васаллам ва амакилари Абу Толиб билан бўлган воқеани эсланг.Иймон, ҳидоят фақат Аллоҳдан. Мен ҳам улардекми деган фикрингиз ноўрин, бу фикр сизнинг шижоатингизни, илмга, ибодатга муҳаббатингизни сусайтириб қўйиши мумкин. Ҳар бир ишда бир ҳикмат бор, улар билан дуч келишингиз балки бир синовдир.Улар ёки сиз қандай ҳолатда бўлманг инсонларни муҳокама қилиш ноўрин. Ҳар бир инсон Аллоҳнинг бандаси. Дуода, ибодатда бардавом бўлинг, инсон ҳам ботинан, ҳам зоҳиран ўзгарар экан, атрофи ҳам ўзгариб бораверади. Уларнинг хатолари.,айблари билан диққатингизни банд қилманг.Инсоннинг эътибори нимага қаратилса, ўша ерда ўсиш бўлади.Уларга эътибор қаратиш билан уларнинг хатолари сизга янада бўртиб кўринаверади. Натижада уларга нисбатан салбий ҳислар руҳиятингизга зиён бериши мумкин. Банда билан банданинг алоқасини ислоҳ қилишда оқсаб қолишингиз мумкин. Ўзингизни ислоҳ этиш билан банд бўлинг. Сиз истаган инсонлар даврасида бўласиз Иншааллоҳ. Бу ўринда яна бир Пайғамбар алайҳиссаломнинг тақдирларини эслатиш ўринлидир. Бутун дунёга Пайҳамбар қилиб юборилган бу зот муборак бутунлай мушрик бўлганлар ичида уларни тўғри йўлга бошлаб даъватда қанча йиллар азиятлар чекдилар. Бу савобли ишда ҳар бир мусулмон бировнинг у ҳақдаги фикрини ўйламай, аксинча бу одамларнинг Аллоҳнинг ҳидоят йўлига бир қадам босишлари учун сайъ-ҳаракатларини аямаслик керак. Уларга ўзининг ҳулқи, одоби ислом экани билан ибрат бўлиш керак. Валлоҳу аълам.