Ассалому алайкум! Бир ёшу беш ойлик қизим бор, алҳамдулиллаҳ. Ошқозони тез-тез бузилиб, ичи кетиб туради. Турмуш ўртоғим педиатр бўлиб ишлайдилар. Ҳали тажрибалари кўп эмас. Кўпинча ичи кетканда фақат дорилар билан даволайдилар. Табиий йўли ҳам борми? Араб ҳурмоси ич кетканга даво бўладими? Иммунитетини ошириш учун нималарга эътибор қаратиш лозим?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Бола нажасидан намуна олиб бак.экма ва копролигия тахлиллари қилдирсинлар (ўзлари педиатр бўлсалар биладилар). Ичак микрофлорасини тиклаш иммун тизим ишини фаоллаштиради. Бунинг учун Примадофилус ва Бифолак биовоситаларини биргаликда қўлласинлар. Тахлил натижасига кўра коррекция қилиб борсалар ин шаа Аллоҳ шифоси комил бўлади