Қизимнинг қулоғида ортиғи бор

09:39 / 04.05.2018 | AZIZAKHON | 2282
Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ 1 ёшдан ошган қизалоғим бор. Исми Осиё. Туғилганида ўнг қулоғини ёнида ортиғи бор эди. Кўпчилик “исмини Зиёда қўйинглар, бўлмаса катталашиб кетади” дийишди. Бу гапларга бошида ишонганим йўқ. Лекин ҳозир ортиғи анчагина ўсиб қолган. Қариндошларимиз ҳалиям бўлса исмини ўзгартиришни айтишяпти. Хўжайиним олдириб ташлашни ўйлайди. Бу ҳолатда нима қилишни тавсия қиласиз?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу исмга боғлиқ эмас. Исм ҳеч нарсани ҳал қилиб бермайди. Ҳаммаси Аллоҳдан. Шифокорларга мурожаат қилинглар. Тавсиясига кўра иш тутасизлар. Валлоҳу аълам.