Ассалому алайкум! Динимизнинг 5та арконидан бири закот. Мен ишламайман, пул топмайман. Турмуш ўртоғим кредит тўлаётганликлари учун ўзларига закот шартмаслигини айтадилар. Ростдан ҳам шунақами? Менинг тилла буюмларим учун закот тўланмаса мен жавобгар бўламанми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Эркак бўлсин, аёл бўлсин, нисобга етган моли бўлса, закот чиқаради. Қарздор одам, қарзидан ортадигани нисобга етмаса, закот чиқармайди. Аёл кишининг тилло ва кумиш тақинчоқлари нисобга етган бўлса, закот чиқаради. Батафсил маълумот учун закот ҳақида китоб ёки сайт мақолаларини ўқинг. Валлоҳу аълам