Ассалому алайкум!
Бурунни операциядан кейин тозалашда, (шифокорнинг айтишича, дори юборилмайди, фақат яхши нафас олиши учун тозалаб қўйилади) рўза очилмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бурундан суюқлик ёки нам нарса кирса рўза очилади, бўлмаса йўқ. Валлоҳу аълам!