Меҳр-муҳаббат ҳақида

19:12 / 04.05.2018 | Bibisohiba | 1955
Ассалому алайкум! Кучли, ўзига ишонган инсонларда меҳр-муҳаббат нисбатан кам бўлади, дейишади. Мен ҳам ўзимни шундай ҳис қиламан. Айтингчи, кўпроқ меҳр-муҳаббатли бўлиш учун нима қилсам бўлади?
Руҳшунос:
Ва алайкум ассалом! Инсон ҳар қандай номаъқул характердан қутулиши ва аксинча, баъзи бир яхши сифатларни ўзида пайдо қилиши мумкин. Аммо, ҳар тарафлама соғлом, миясидан ўтган фикрларини саралашни эплолса, ўз устида ишласа. Ўзингизнинг мия ости қобиғингизга, хар эсингизга тушганида “мен меҳрибон инсонман, мен инсонларнинг қадр-қимматини биламан, уларга Аллоҳ Таолонинг мўъжизасига қарагандек разм сола оламан” каби гапларни сингдириб турсангиз, жуда тез кунларда ҳақиқатдан хам айтганларингизга амал қила бошлаганингизни ҳис қиласиз ин шаа Аллоҳ. Шунчаки, бу хаётда хамма нарса мўъжиза эканлигини, инсон туғилишидан тортиб, қабрга киргунича кўрган билганларининг ҳаммаси, қуёш чиқиши ва унинг ботиши, қушлару хайвонларнинг пайдо бўлиши, махлуқотларнинг барчасининг яратилиши, умуман бу дунёда кўрган билганларимизнинг барчаси мўъжиза эканлигини чуқур мулоҳаза қилиб кўринг. Хар бир ишда, воқеаларда, махлуқотларда, борлиқдаги хамма нарсаларда Аллоҳ Таолонинг меҳр-мухаббати, муруввати, мўъжизаси бор. Ёлғизликда чуқур мулоҳаза қилсангиз, албатта бу Қудрат эгасининг кароматларини сезмай иложингиз йўқ. Ана ўша ҳолатингиздан бошлаб меҳр-мухаббат хақида мулоҳаза қилаверинг. Кўнглингиз юмшаб, бу сифатларнинг сизда ҳам кўпайиши табиий ҳол ин шаа Аллоҳ. Азиз Пайғамбарлар ва авлиёлар хаётлари хақида, Ислом тарихи хақидаги китобларни тез-тез ўқиб туришни тавсия қиламан. Билимингиз кўпайгани сари, ич-ичингиздан онглилик энегияси кучаяди. Онги баланд инсоннинг яхши амаллари, Аллоҳга хуш келадиган ишлари кўпаяди. Албатта истиғфорни кўпайтиринг. Бу ишингиз кибрдан ҳоли бўлишга яқинлаштиради. Умуман кибрини йўқ қилиш, бандасига онсон иш эмас, шунинг учун бу сифатни йўқотиш устида доим ишлаш керак бўлади. Кибри кам бўлган инсоннинг қалбида, албатта Аллоҳ Таолога, унинг бандаларига, махлуқотларига меҳр-мухаббатлик бўлиши учун кераклик сифатларга жой пайдо бўла бошлайди. Валлоҳу аълам!.