Етимлар ҳақида

08:13 / 09.04.2022 | Н.Сойипова | 290
Ассалому алайкум! Мен Самарканд вилоятидаги туманлардан бирида рахбар лавозимда ишлайман менга бириктирилган худудда ота онаси вафот этган 2 киз яшайди каттаси 22 еш кичиги 16 ешда. Давлат томонидан кизларнинг кичиги амакисига васийлик оркали топширилган ва бунинг учун 1 млндан купрок нафака берилади каттаси 2 гурух ногирони ногиронлик нафакаси берилади бу нафакани хам амакиси олиб фойдаланиб келган. Шунга карамасдан кизларнинг айтишича моддий ва маьнавий жихатдан кийнаб келган. Менга телефон оркали ердам сураб мурожаат килгани учун мен уларга 1 хонали ижарага уй топиб кучириб келганман, кулимдан келганча ердам беряпман нафака пулларини хам узлари олишяпти. Саволим мен тугри йул тутдимми еки кариндошлик алокаларни узушга сабабчи булдимми кизлар хозир хаетидан мамнун
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри йўл тутгансиз. Зулм қилишига йўл қўймаган ҳолда амакилари билан алоқа қилиб туришсин, имкони бўлса. Валлоҳу аълам!