Гормонлар ўзгариши

16:52 / 05.05.2018 | Nuriya | 1435
Ассалому алайкум! Ёши катта (50 дан ўтган) аёлларда гормонал ўзгариш қандай кечади? Бу ҳол тезроқ ўтиб кетиши учун нималар қилиш керак?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ.
Ҳассос давр - климактерик давр дейилиб, нафақат аёлларда балки эркакларда ҳам жинсий гормонлар миқдори камайиб, асосан тухумдон, бачадон, кўкрак безлари, уруғдонлар функцияси пасайиши билан кечади.
Бу ҳол тезрок ўтиб кетишини эмас, аксинча ҳайзнинг имкон борича узоқроқ давом этишининг тадбирини кўриш лозим. Бунинг учун эндокринолог шифокорга учрашиб, гормонлар миқдори ва мутаносиблиги таҳлил қилинади ва зарурий коррекция (мувофиқлаштирувчи шифо курси) ўтказиш керак бўлади