Маслаҳат беринг

18:58 / 05.05.2018 | yulduzxon | 1063
Ассалому алайкум! Намоздан йироқда бўлган турмуш ўртоғимни солиҳ ота бўлишлиги учун қандай йўл тутай ва қайси манбалардан фойдаланай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Турмуш ўртоғингиз тасарруфлари учун сиз жавобгар эмассиз. Аллоҳдан ҳидоятини сўранг. Унинг тарбияси билан шуғуллангандан кўра, фарзандларингиз тарбияси билан шуғулланинг. Эркакка гапириб ваъз қилгандан кўра сизнинг тўғри ишларингиз кўпроқ таъсир қилиши мумкин. Уйда шаръий муҳитни таъминлайверинг, ажаб эмас, ибратланиб қолса. Валлоҳу аълам