Тақлидий иймон

10:11 / 09.04.2022 | soliha@.com | 401
Ассалому алайкум! Усоз Аллох илмингизни зиёда килсин. Мен бир домлани марузаларида таклидий иймон хакида эшитиб колдим шундан бери тинчим йук мени иймоним хам таклидий эмасми ( Аллох сакласин) деб вахимага тушиб колганман. Иймонимни таклидий эмас хакикий эканлигини кандай билишим мумкин? Аллохнинг панохида булинг!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тақлидий иймон ёмон маънода эмас. Омма одамларнинг иймони тақлидий бўлади. Яъни, уларнинг иймонлари ақида масалаларни батафсил билиб, далилларга асосланган ҳолда эмас, балки билимли кишилар гапига эргашиб бўлади ва мана шуни тақлидий иймон дейилади. Валлоҳу аълам!