Бошқа диндагиларга ўхшаб қолмайманми?

10:50 / 06.05.2018 | Abdurahimovaa | 1183
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Одинахон опа! Агарда мен интернетдан пишириқ таомларни, машқларни ёки бирор нарсани ўзга диндаги инсон қилиб кўрсатиб бериб ўргатган бўлса, буни пишириб кўришим ёки бажаришим билан уларга ўхшаб ва улардан бири бўлиб қолмайманми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ўша нарсанинг диний маъноси бўлмаса ва ҳалол егулик бўлса, ундай бўлмайди, ин шаа Аллоҳ. Валлоҳу аълам