Ассалому алайкум! Аллоҳ сиздан рози бўлсин! Иккита саволим бор эди:
1). Мени кўпгина қазо рўзаларим бор. Уларни ҳар куни (узрли кунлардан ташқари) кетма кетликда тутишни хоҳласам тутоламанми? Ўзимни қийнаган бўлиб қолмайманми? Ёки орада дам олиб тутишим керакми?
2). Яхши амаллар қилган мусулмон вафот этса, осмон ва сажда йиғлайди. Сажда - унга энди ўша инсонни пешонаси тегилмаслигидан, осмон эса у инсон қилиб турган зикрлар тўхтаганидан йиғлайди деб эшитганман. Бу нарса тўғрими ёки тўқиб чиқарилганми? Жавобингиз учун каттакон раҳмат!
– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Кетма кет тутиш ҳам орасини очиб тутиш ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!