Ассалому алайкум! Мен ва оилам чет элда яшаймиз. Қайнонамга қаров кераклиги учун Тошкентга боришим керак. Мен турмуш ўртоғимсиз чиқишим мумкинми? Хожайним ишлари туфайли бора олмаяптилар. Маҳрамсиз чиқиш жоизми? Аммо мен билан қизим(17), ўғлим(14) ва қизим(5) бирга боришади.
– Ва алайкум ассалом! Ўғлингиз балоғатга еткан бўлса маҳрам бўла олади ва у билан сафар жоиз. Валлоҳу аълам!