Суннат туй

14:16 / 09.04.2022 | Munavvar | 339
Ассалому алайкум! ОДИНА опа Аллоҳ сиздан рози булсин мақолалариздан фойдаланиб билимимизни бойитяммиз саволим шуки биз Қашқадарё томонларда суннат туй қилиб туй эгаси яний аёл киши момоларга сочини иккта қилиб урдириш маросими бор кийин аёллар қариндошлари нарсалар беришади бошқа жойларда борлигини эшитмадим курмадим хам яна билмадим шунга мен аямга унақа қилдирмайман уранган булсам эркаклар олдида сочимни ёйиб турмайман дедим ва шунақа маросимни қилмайман дедим шунда тугри юл тутуб аямни норози қилиб қуймайманми
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Агар ҳақиқатда шариатга зид бўлса ундай ишни қилмаслик керак гарчи ота она норози бўлса ҳам. Валлоҳу аълам!