Ассалому алайкум! Одина опа йахшимисиз.Сизга бермокчи булган саволим шуки агар мошинада йоки поезда кетайотганда намоз вакти булиб колса масалан шомга азон чакирса утирган холида укиш мумкинми.Бир танишим хуфтонга кадар йетиб борадиган булса укимай манзилига йетиб боргандан сунг хуфтон вакти булмасдан укиш керак деди.Илтимос ойдинлик киритиб берин.Жавоб учун олдиндан рахмат. Аллох сиздан рози булсин
– Ва алайкум ассалом! Фарз намозларини маркабда ўтириб ўқиш жоиз эмас. Чунки қиёмда туриш фарздир. Турмасдан ўтириб ўқиса намоз қабул бўлмайди. Магар маркаб тўхтамадийган, у тўхтагунича намоз вақти чиқиб кетадиган бўлса, маркабда ўқиш жоиз. Шунда ҳам қиёмни келтириб. Валлоҳу аълам!