Зам сура

15:37 / 11.04.2022 | Madinabonu | 688
Ассалому алайкум! 1. Катта сураларни намозда зам сура қилиб ўқилганда қандай бўлинади? Масалан 3 тадан оят қилиб ўқисам боладими ёки тартиб қоидаси борми? (Масалан Мулк сураси қандай бўлинади?)
Илтимос сураларни бўлиш ҳақида батафсилроқ малумот берсангиз.
2. Эшитганимга кўра намозда зам суралар ҳам тартибига қараб, ҳам оятининг оз кўплигига қараб тартиб қилинади деб эшитдим. Намозда кичик зам сураларни тартиби бўйича ўқилиб кетавериладими ёки оятларнинг сони муҳимми ( яни катта кичиклиги)
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Исталганча бўлиш жоиз. Ками уч оят ёки бир узун оятдир. Валлоҳу аълам!