Нейрографика

20:08 / 17.03.2022 | Мухлиса | 1134

Ассалому алайкум Устоз. 1 йилдан бери битта саволга жавоб тополми юримман. Психологияда нейрографига ёналиши бор. Яъни нейронларга охшаган расм чизиб онг остидаги пулга ,аёл эрке муносабатларига бòлган блоклани ечиши оргатади. Ҳози жудаям трендда бу ёналиш. Битта психологдан бу исломга тори келадими Аллоҳга ширк келтириш бомидими дисам ёқ, ман бу ёналиши исломга мослаштириб Аллоҳдан сораб чизишши оргатаман диди. Шу қанчалик тòģри? Òқисам бòладими? Пулга бòлган блоклани ечиш учун?

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Пулга бўлган блоклар, аёл, эркакка бўлган муносабатлар ҳақидаги гаплар кўпроқ эзотерик йўналишида ишлатиладиган гаплардир. Эзотерика эътиқодимизга тўғри келмайдиган илм. Аслида нейрографикани кашф қилган психолог айнан нейронларга таъсир қилиш учун машқ деб кашф қилган. Яъни одамга жисмоний машқларни бажариш қанчалик фойдалик бўлса мия учун қилинадиган машқлар борки улар мияни шакллантиришга ёрдам беради. Арт-терапия машқларидаги расм чизиш машқлари, лой ва қум терапиялари, фототерапияга ўхшаш нарса нейрографика. Бунга бор йўғи машқ деб қаралиши керак. Фолбинлар ҳам Қуръон оятларини ўқиб туриб одамларни алдаб ширк амалларини қилаверадилар. Йўлдан адашмаслик учун одам ақийдавий масалаларни кўпроқ ўрганиши, ақида илмини ва бошқа диний илмларни ҳам ўрганиши керак.  Валлоҳу аълам!