Рўза тутиш қоидалари

08:52 / 16.05.2018 | насиба | 1137
Ассалому алайкум! Ҳайз кунларим 3 кун келади ва ўртада 2 кун келмай қолади. Кейин 5- ёки 6- куни яна озроқ келади.
Мен ҳар йили рўза тутганимда, ҳайз кунларимнинг учинчи кунидан кейин давом эттираман. Шу қилганим тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Йўқ, тўғри эмас. 5- ёки 6- кун келиб, тамоман тўхтаганидан кейин рўза тутасиз. Унгача ҳайз ҳукмида бўласиз ва сизга рўза тутиш жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам