Фарзандим ҳақида

03:31 / 22.03.2017 | Савол | 1514
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Сакина опа! Қизим 4 ёшга киради. Унга педиатримиз Фенибут деган таблетка тавсия қилди, чунки жуда феъллик қиз. Бу таблетка хақида сизнинг фикрингизни билмоқчи эдим
Шифокор:
Ва алайкум ассалом ва рохматуллохи ва барокатух. Авваламбор кизингиздаги бу холат характер намойишими еки бирор касаллик аломати эканлигини ташхислаш керак,чунки юкоридаги аломатлар баьзи патологик холатлар,жумладан,анемия,сурункали упка касалликлари,бурун аденоиди,гельминтоз(гижжа кас-ги) ,рахит асоратлари ,йод танкислиги ва б.ка холатларда хам кузатилади. Сиз болани охирги марта качон тиббий курикка олиб чикиб,умум. кон ,пешоб,нажасни гижжа куртларига тахлилини утказгандингиз? Агар якин орада бу тахлиллар утк.б,жавоби меьерда чиккан булсагина Синдром гиперактивного(гиперреактивного) ребенка ташхиси куйилиши мумкин ва шундан кейингина Фенибут препаратини кабул килиш хакидаги масалани хал к.ш мумкин,деб хисоблайман.Чунки максад касаллик аломатларини эмас балки агар у мавжуд б.са,касалликни узини даволаш. Жавобингизни кутаман